Тракторни "Trator"да қидиринг

Трактор, Экскаватор ёки исталган бошқа қишлоқ хўжалиги техникасини маълум бир муддатга икки томон ҳимояси кафолатланган тарзда ижарага олмоқчимисиз? Ёки ўзингиз хўжалигингиздаги техникани ижарага бериб фойда кўрмоқчимисиз? Бунда Тратор мобил иловаси сизга ёрдам беради.

Техникангизни ижарага бермоқчимисиз?

Тракторни ижарага бериш

Техникангизни ижарага бермоқчи бўлсангиз қуйидаги формани тўлдириб жўнатинг ва бизнинг мутахассисимиз сиз билан алоқага чиқади ва керакли хужжатларни тўлдиришда ёрдам беради.

Тратор иловаси қандай ишлайди?

Шахсий саҳифангизни яратинг

Хизматдан фойдаланиш учун оддийгина телфон рақамингиз ёки эмаилингиз билан рўйхатдан ўтинг

Керакли кунларни танланг

Техника хизматидан фойдаланиш давомийлигини календардан танлаб излаётган техника турини белгиланг

Исталган техникани танланг

Техника тури ва жойлашув ўрни бўйича таснифланган танловлардан ўзингиз истаган техникани танланг. Танлаган техникангиз тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан танишиб чиқинг

Тўловни амалга оширинг

Агар танлаган техникангиз барча талабларингизга мос келса, унга буюртма беринг. Тўловни амалга ошириш учун ўзингизнинг исталган турдаги пластик картангизнинг маълумотларини киритинг

Хизматларимиздан баҳраманд бўлинг

Хизматларимиздан унумли фойдаланган холда: Техникадан фойдаланиб иш салоҳиятингиз самарадорлигини оширинг

Видеолар

TRATOR мобил иловасида қишлоқ хўжалиги техникаларини буюртма қилиш бўйича видеоқўлланма

TRATOR" мобил иловасида техника жойлаштириш бўйича видеоқўлланма (ижарага берувчилар учун)

Энг кўп берилган саволлар

Иловани қандай кўчириб олиш мумкин? ва Қачондан?

- Мобил иловани сайтимизда берилган ҳавола орқали ёки Google плай дан «Тратор» деб қидириш орқали юклаб олишингиз мумкин. Иловани 10 сентябрдан юкалб олиш имконияти бўлади.

Ижарага берувчи бўлишим учун нима қилишим керак?

- Ҳозирда сайтимизда сўралган маълумотларни тўлдириб жўнатин г ва бизнинг мутахассисларимиз сиз билан алоқага чиқади ва тракторларингизни бизнинг платформамизга жойлаштиришга ёрдам беришади. Ёки мобил иловадан рўйхатдан ўтгандан сўнг Ижарага берувчи бўлмоқ тугмасини боссангиз бас.

Хизмат учун тўлов қай тарзда амалга оширилади?

- Хизматлар учун икки хил тўлов тури орқали тўлаш имкони мавжуд. Булар: нақд пул ва шахсий тўлов карталарингиз (замонавий тўлов тизим) лардир.

Замонавий тўлов тизими нима? Ва қандай ишлайди?

- Бу тўлов тизимида икки томон ҳимояланган бўлади, яъни техника хизматидан фойдаланмоқчи бўлган шахс техникага буюртма бергач, буюртма тўлов миқдоридаги пул фойдаланувчи картасидан музлатилади. Техника хизматларидан фойдаланиб бўлингандан сўнг, музлатилган пул миқдори техника эгасининг картасига тўлиқ ўтказилади.

Агар хизмат турига буюртма қилиб бўлганимдан сўнг фикрим ўзгариб қолса буюртмани бекор қилаоламанми? Ва бу картадан ўтказилган пул миқдорини қайтара оламанми?

- Иловада кутилаётган ижаралар рўйхатидан бекор қилмоқчи бўлган буюртмангизни топасиз ва “Бекор қилиш” тугмасини босиш орқали буюртмангиз бекор қилинади. Агар сизнинг картангиздан пул миқдори музлатилган бўлса, буюртма бекар қилингач, музлатилган пул миқдори тўлалигича сизнинг картангизга қайтарилади.

Сизнинг мобил иловангиз орқали техникаларни ижарага олиш учун мобил иловага пул тўланадими?

- Ўзингиз истаган қишлоқ хўжалиги техникаларини қидириш, буюртма бериш мутлақо бепул.

Trator logo

Trator – лойиҳамизнинг мақсади қишлоқ хўжалиги техникасини маълум бир муддатга икки томон ҳимояси кафолатланган тарзда ижарага олишнинг замонавий ва ишончли тизимини яратиш. Бизнинг гуруҳ юқори малакали агротехник экспертлар, иқтидорли ИТ-мутахассислар ва ишига фидоий менежерлардан иборат.

© 2019-2021 Trator.uz

Trator logo

info@trator.uz, (+998) 99 7801282